«Open Budjet»га овоз бериш жараёнлари бошланди

«Open Budjet»га овоз бериш жараёнлари бошланди

Бир киши — бир овоз: «Open Budjet»га овоз бериш жараёнлари бошланди. Овоз беришда нималарга эътибор бериш керак?

Bir kishi — bir ovoz: Open Budjet ga ovoz berish jarayonlari boshlandi

Овоз беришда қуйидагиларни ҳисобга олишингиз керак:

1. Эндиликда “Бир киши — бир овоз” принципи амал қилади. Яъни номингизда нечта сим-карта бўлишидан қатъи назар фақат бир марта овоз бера оласиз;

2. Агар оилада ҳамманинг телефон рақами бир кишининг номида бўлса, унда шу оила фақат битта овоз бера олади дегани. Бошқалар ҳам овоз бериши учун ёки номига янги телефон рақам олиши, ёки ўзи ишлатаётган рақамни ўзининг номига қайта расмийлаштириши керак;

3. Эндиликда юридик шахс номида бўлган сим-карталар орқали овоз бериб бўлмайди. Сим-карта албатта жисмоний шахс номига олинган бўлиши керак;

4. “1500 та овоз олса, аниқ ғолиб бўлади” деган қоида йўқ. Ғолиблар туман (шаҳар)га ажратилган маблағ доирасида энг кўп овоз олган лойиҳалар бўлади.


❗️Ҳозирда «Open Budjet» бўйича техник носозлик сабабли овоз бериш вақтинча тўхтатилган ва 16 март 00:00 дан давом эттирилади – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

📞 Тизим фаолиятига оид қўшимча саволларингиз юзасидан ушбу рақам орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +998712035050

open budjetd0b3d0b0 d0bed0b2d0bed0b7 d0b1d0b5d180d0b8d188 d0b6d0b0d180d0b0d191d0bdd0bbd0b0d180d0b8 d0b1d0bed188d0bbd0b0d0bdd0b4 65f1cdf8b0f00
open budjetd0b3d0b0 d0bed0b2d0bed0b7 d0b1d0b5d180d0b8d188 d0b6d0b0d180d0b0d191d0bdd0bbd0b0d180d0b8 d0b1d0bed188d0bbd0b0d0bdd0b4 65f1cdf922f55
open budjetd0b3d0b0 d0bed0b2d0bed0b7 d0b1d0b5d180d0b8d188 d0b6d0b0d180d0b0d191d0bdd0bbd0b0d180d0b8 d0b1d0bed188d0bbd0b0d0bdd0b4 65f1cdf987758

🔥304 марта кўрилди

Янгиликлар
«Open Budjet»га овоз бериш жараёнлари бошланди

Оставьте комментарий