Тоифа олиш учун неча балл тўплаш керак?

Тоифа олиш учун неча балл тўплаш керак?

Тоифа олиш учун неча балл тўплаш керак? Педагог кадрлар аттестацияси бўлими ушбу саволга ойдинлик киритди.

Toifa olish uchun necha ball to‘plash kerak?

Жавоб: Низомнинг 44-банди Иккита босқич натижаларига кўра:


а) олий тоифали ёки бош ўқитувчи:

— 80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақланган;
— 80 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, биринчи малака тоифасига (етакчи ўқитувчи лавозимига)
— туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);


б) 1 тоифали ёки етакчи ўқитувчи:

80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилган;
70 баллдан 79 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақланган;
70 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, иккинчи малака тоифасига (катта ўқитувчи лавозимига) туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);


в) 2 тоифали ёки катта ўқитувчи:

70 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилган;
60 баллдан 69 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақланган;
60 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);


г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;
55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;
55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.

❗️Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.

‼️Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

P.S 44-1. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади. Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.

d182d0bed0b8d184d0b0 d0bed0bbd0b8d188 d183d187d183d0bd d0bdd0b5d187d0b0 d0b1d0b0d0bbd0bb d182d19ed0bfd0bbd0b0d188 d0bad0b5d180d0b0d0ba 65f1cdef567d6
d182d0bed0b8d184d0b0 d0bed0bbd0b8d188 d183d187d183d0bd d0bdd0b5d187d0b0 d0b1d0b0d0bbd0bb d182d19ed0bfd0bbd0b0d188 d0bad0b5d180d0b0d0ba 65f1cdefb4785
d182d0bed0b8d184d0b0 d0bed0bbd0b8d188 d183d187d183d0bd d0bdd0b5d187d0b0 d0b1d0b0d0bbd0bb d182d19ed0bfd0bbd0b0d188 d0bad0b5d180d0b0d0ba 65f1cdf040aef

🔥25.2 K марта кўрилди

Аттестация
Тоифа олиш учун неча балл тўплаш керак?

Оставьте комментарий