Ўсмирлик даврида қандай спорт тури билан шуғулланиш тавсия этилади?

Ўсмирлик даврида қандай спорт тури билан шуғулланиш тавсия этилади?

Ушбу саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова жавоб берди.

🏃🏻‍♀️— Ўсмирлик даврида болаларга асаб тизимидаги қўзғалишлар кўпинча салбий таъсир эта бошлайди, — дейди мутахассис. — Шу боис бу даврда уларни сокин спорт турларига жалб қилиш керак. Хусусан, 12-18 ёшли қизларга аэробика, ўғил болаларга енгил атлетика билан шуғулланиш тавсия этилади.

😬 Бу ўсмирга ички хотиржамлик бағишлаб, “ўтиш даври”ни енгиллаштиради. Асаб тизимида рўй берадиган стрессларга чидамлиликни оширади, ортиқча ҳиссиётларга берилмасликка ўргатади.

🥅 Бўйи ўсмаётган болаларга биринчи галда кўп миқдорда микроэлемент ва витаминларга бой овқат истеъмол қилиш, қолаверса, сузиш, турникда тортилиш, югуриш, футбол билан мунтазам шуғулланиш мақсадгамувофиқ. Айниқса, ҳафтада икки маротаба илик шўрва истеъмол қилиш унинг мушаклари ривожланиши, суяклари мустаҳкам бўлиши ва бўй ўсишига ижобий таъсир этади.

👨‍👩‍👧‍👦 Ота-она фарзандини бирор спорт тўгарагига бермаган тақдирда ҳам унинг соғлом вояга етиши учун ҳар кунги бадантарбия машғулотларини тўхтатмаслигини назорат қилиши лозим. Тонгги машқлар ёш организмни чиниқтириб, қон айланишини яхшилайди, кайфиятни кўтариб, кун давомида тетикликни таъминлайди.

♟Қайси спорт тури бўлмасин, болани 5-6 ёшидан жалб этиш — тўғри қарор. Масалан, шахмат ва шашка машғулотларини ҳам шу ёшдан бошлаган маъқул. Сабаби, бу ёшгача аксарият болаларда бир жойда ўтиролмаслик, асаб тизимининг қўзғалувчанлиги юқори бўлади.

👦 7 ёшдан кейин эса унда диққатни жамлаш қобилияти ортади, бир жойда муқим ўтиради. Шунга қарамай, болани ақлий спорт ўйинларига беришдан олдин унинг хотирасини ҳисобга олиш керак.

🥊 Боксга 6 ёшдан қабул қилинади. Сабаби, айни шу даврда боланинг суяк ва мушаклари ҳали қотиб улгурмаган бўлиб, бокс ҳаракатларини осонлик билан бажаради. Бу ёшгача ва ундан кейин бокс машғулотларига киришиш ва ушбу спорт турида бирор натижага эришиш қийинроқ кечади. (https://telegra.ph/file/5a6a3da788b5b9414dc5b.jpg)

Биласизми?
Ўсмирлик даврида қандай спорт тури билан шуғулланиш тавсия этилади?

Оставьте комментарий