Қандли диабетга чалинган болалар спорт билан шуғулланиши мумкинми?

Қандли диабетга чалинган болалар спорт билан шуғулланиши мумкинми?

— Ҳар қандай ёшда болаларнинг спорт билан шуғулланиши уларнинг соғлом улғайишига катта ёрдам беради, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова. — Бироқ бунда айрим тавсияларга амал қилиш мақсадга мувофиқ.

Мисол учун, 2-3 ёшда болажонларнинг сузиш билан шуғулланиши анча фойдали. Боиси бу вақтда жисмоний юкка сувда бардош бериш осон. Фақат танани қийнаш керак эмас.

4 ёшда: спорт рақслари, ушу, гимнастика
Спорт рақслари болани қайишқоқ қилади ва бошқа спорт турларини бошлаш учун яхши асос ҳозирлайди. Гимнастикада эса улар ўз ҳаракатларини уйғунлаштиришни ўрганади.

4-5 ёшда: сузиш, гимнастика, акробатика
Бу ёшда сузишга алоҳида эътибор бериш керак. Агар қизлар қобилиятларини намоён қилсалар, бир йилдан кейин синхрон сузишга боришлари мумкин.

5 ёшда: карате
Карате машғулотларида болалар диққатни жамлаш, ўз энергиясини зарур оқимга йўналтиришга ўрганади.

6-7 ёшда: теннис, стол тенниси
Теннис ва стол тенниси болалар учун энг фойдали спорт турларидан бири ҳисобланади. Айниқса, улар кўриш қобилиятига ижобий таъсир қилади.

7 ёшда: бадминтон
Бу ёшда болани теннисга бериш ярамайди. Аввал бадминтон билан шуғулланса, унинг бели қотади. Тезкорлиги ва тезлиги ошади. Бир йилдан сўнг эса теннисни бошласа бўлади.

Лекин, қандли диабетга чалинган ва юрак фаолияти издан чиққан бемор болаларга фақат даволаш жисмоний тарбияси рухсат этилади.

Бундан ташқари, кўриш қобилияти паст бўлган болаларга хоккей, футбол, баскетбол, волейбол, шунингдек зарбли ва контактли яккакураш турлари тавсия этилмайди.

Бола сурункали тонзиллит, синусит, гайморит, нафас йўллари касалликлари билан оғриган бўлса, спортнинг “совуқ” турлари — чанғи, коньки, сузиш билан шуғулланиш тақиқланади.

Умуртқа поғонасида муаммолар бўлган болаларга эса енгил атлетика, теннис, бадминтон ва велосипед учиш билан шуғулланиш маслаҳат берилмайди.

Биласизми?
Қандли диабетга чалинган болалар спорт билан шуғулланиши мумкинми?

Оставьте комментарий