Ангрен мактабларида «Телефонсиз мактаб» жорий этилди

Ангрен мактабларида «Телефонсиз мактаб» жорий этилди

Тошкент вилояти ҳокимининг мактабда мобил телефонларни тақиқлаш (телефонсиз мактаб) ғояси Ангрен шаҳридаги иккита мактабда амалга оширилди.


Angren maktablarida Telefonsiz maktab tizimini joriy etish boshlandi

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятда «Телефонсиз мактаб» ташаббусини илгари суриб, ўқитувчилари ва ўқувчилари телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти беришини маълум қилинганди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ҳам бу борада қатъий белгилаб қўйилганини Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳам маълум қилди.

Angren maktablarida Telefonsiz maktab tizimini joriy etish boshlandi

Мактабларда телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш ташаббуси Ангрен шаҳридаги иккита – 13 ва 17-сонли умумтаълим мактабларида амалга оширилган.

Ҳокимлик дарс вақтида ўқувчиларнинг телефонлари сақланадиган шкафларни кўрсатди. Ҳар бир шкаф алифбо тартибида рақамланган.

Angren maktablarida Telefonsiz maktab tizimini joriy etish boshlandi

Мазкур мактаблар маъмурияти ҳозирда ўқувчиларнинг чалғимаслиги, уларнинг эътибори ўқитувчилар улар билан баҳам кўрадиган билимларни эгаллашга қаратилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, мактаб маъмуриятида ота-оналар қўмитаси вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилгани таъкидланди. Йиғилишда таълим муассасасида телефонлардан умуман фойдаланмаслик таклифи илгари сурилди.

 
d0b0d0bdd0b3d180d0b5d0bd d0bcd0b0d0bad182d0b0d0b1d0bbd0b0d180d0b8d0b4d0b0 d182d0b5d0bbd0b5d184d0bed0bdd181d0b8d0b7 d0bcd0b0d0ba 65e89139116e3
d0b0d0bdd0b3d180d0b5d0bd d0bcd0b0d0bad182d0b0d0b1d0bbd0b0d180d0b8d0b4d0b0 d182d0b5d0bbd0b5d184d0bed0bdd181d0b8d0b7 d0bcd0b0d0ba 65e891395ded6
d0b0d0bdd0b3d180d0b5d0bd d0bcd0b0d0bad182d0b0d0b1d0bbd0b0d180d0b8d0b4d0b0 d182d0b5d0bbd0b5d184d0bed0bdd181d0b8d0b7 d0bcd0b0d0ba 65e89139b20a7

🔥144 марта кўрилди

Янгиликлар
Ангрен мактабларида «Телефонсиз мактаб» жорий этилди

Оставьте комментарий