Ўқитувчилар учун малака тоифа (аттестация) тест саналари белгиланди

Ўқитувчилар учун малака тоифа (аттестация) тест саналари белгиланди

Аввал хабар қилинганидек, мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари 2024-йил 15-апрелдан бошлаб аттестациядан ўтказилади.

Ўқитувчилар учун малака тоифа (аттестация) тест саналари белгиланди

❗️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мазкур малака тоифа синовлари ўтказилиш вақти белгиланди. Унга кўра:

— Информатика ва ахборот технологиялари фанидан — 15-16 апрел кунлари (2 кун);

— Бошланғич таълим фанидан — 17-22 апрел кунлари (5 кун);

— Ўзбек тили (Давлат тили), Она тили ва адабиёт фанларидан — 23-25-апрел кунлари (3 кун);

— Математика фанидан — 26-29-апрел кунлари (3 кун);

— Физика, Кимё фанларидан — 30-апрел — 1-май кунлари (2 кун);

— Биология, География, Иқтисодий билим асослари фанларидан — 2-3 май кунлари (2 кун);

— Мусиқа маданияти, Тасвирий санъат ва чизмачилик, Технология (сервис хизмати йўналиши-қиз болалар учун), Технология (технология ва дизайн йўналиши – ўғил болалар учун) фанларидан — 4-6 май кунлари (2 кун);

— Рус тили (миллий мактабларда), Рус тили ва адабиёти (рус), Қорақалпоқ тили (Давлат тили) фанларидан — 7-8 май кунлари (2 кун);

— Франсуз тили, Ҳинд тили, Инглиз тили, Корейс тили, Немис тили, Қирғиз тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти, Хитой тили, Япон тили фанларидан — 10-13 май кунлари (3 кун);

— Давлат ва ҳуқуқ асослари, Тарбия, Тарих фанларидан — 14-15-май кунлари (2 кун);

— Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, Жисмоний тарбия фанларидан — 16-17-май кунлари (2 кун);

— Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, Мактабгача таълим ташкилоти психологи, Тарбиячи-методист, Ўқитувчи-дефектолог, Ўқитувчи-логопед, Мусиқа ходими (Мусиқа раҳбари), Психологларга — 18 май кунлари (1 кун);

— Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанидан — 20-21 май кунлари (2 кун) малака тоифа синовлари ўтказилади.

👉 Маълумот учун: малака тоифа синовлари ўтказиладиган жой манзиллари қуйида келтириб ўтилган.

d19ed29bd0b8d182d183d0b2d187d0b8d0bbd0b0d180 d183d187d183d0bd d0bcd0b0d0bbd0b0d0bad0b0 d182d0bed0b8d184d0b0 d0b0d182d182d0b5d181d182 661171ebb632e
d19ed29bd0b8d182d183d0b2d187d0b8d0bbd0b0d180 d183d187d183d0bd d0bcd0b0d0bbd0b0d0bad0b0 d182d0bed0b8d184d0b0 d0b0d182d182d0b5d181d182 661171ec35917
d19ed29bd0b8d182d183d0b2d187d0b8d0bbd0b0d180 d183d187d183d0bd d0bcd0b0d0bbd0b0d0bad0b0 d182d0bed0b8d184d0b0 d0b0d182d182d0b5d181d182 661171ec96bf7

🔥10.9 K марта кўрилди

Аттестация
Ўқитувчилар учун малака тоифа (аттестация) синов-тестини ўтказиш манзиллари ва саналари белгиланди

Оставьте комментарий