Педагоглар учун малака тест синовларини ўтказиш санаси эълон қилинди

Педагоглар учун малака тест синовларини ўтказиш санаси эълон қилинди

Мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагогларини аттестациядан ўтказиш вақти белгиланди.

Аттестация

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогларни аттестациядан ўтказиш 2024-йил 15-апрел куни бошланади.

Малака синовлари аввал эълон қилинган манзилларда реал вақт режимида тест (жумладан, жисмоний тарбия, чет тили фанларидан ҳам) шаклида ўтказилади.

Аттестация икки босқичда (бир кунда ва бир вақтда) компьютер дастурлари орқали амалга оширилади.

Тест синовларини бажариш учун:

— математика, информатика ва ахборот технологиялари, кимё, биология, физика фанлари учун — 120 дақиқа;

— қолган барча фанлар учун — 90 дақиқа вақт ажратилади.


Малака синовларининг:

биринчи босқичида – мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш учун 40 та (мутахассислик фанидан 35 та, педагогнинг касбий стандартларидан 5 та) тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест 2 балл билан баҳоланади. Тест синовлари учун жами 80 балл берилади;

иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни (“case study” услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, “амалий ўйин”, интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.

 
d0bfd0b5d0b4d0b0d0b3d0bed0b3d0bbd0b0d180 d183d187d183d0bd d0bcd0b0d0bbd0b0d0bad0b0 d182d0b5d181d182 d181d0b8d0bdd0bed0b2d0bbd0b0d180 6606e6333210c
d0bfd0b5d0b4d0b0d0b3d0bed0b3d0bbd0b0d180 d183d187d183d0bd d0bcd0b0d0bbd0b0d0bad0b0 d182d0b5d181d182 d181d0b8d0bdd0bed0b2d0bbd0b0d180 6606e633a7922
d0bfd0b5d0b4d0b0d0b3d0bed0b3d0bbd0b0d180 d183d187d183d0bd d0bcd0b0d0bbd0b0d0bad0b0 d182d0b5d181d182 d181d0b8d0bdd0bed0b2d0bbd0b0d180 6606e6340f62b

🔥9.8 K марта кўрилди

Аттестация
Педагоглар учун малака тест синовларини ўтказиш санаси эълон қилинди

Оставьте комментарий