Аттестация: сўровнома нима? Уни қаердан олиш мумкин?

Аттестация: сўровнома нима? Уни қаердан олиш мумкин?

Сўровнома деганда нимани назарда тутилган?

 

Савол: Саволим шундан иборатки, аттестация куни паспорт ва сўровнома олиб келинсин дейилибди. Сўровнома деганда нимани назарда тутилган?

Жавоб: Сўровномани шахсий кабинетдан «Мурожаат ҳақидаги илова файли» тугмачасини босиш орқали юклаб олиш мумкин!

attestatsiya sorovnoma

📌Сўровнома шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан электрон ёки босма равишда тақдим этилганда, аттестация жараёнига кириш учун рухсатнома сифатида фойдаланилади.


Шахсий кабинетга қандай кирилади?

 

Савол: Шахсий кабинетга қандай кирсам бўлади?

Жавоб: Педагог кадр аттестацияда иштирок этиш учун pedkadr.uzedu.uz – платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, мурожаат («мурожаатингиз муваффақиятли юборилди»-деган ойнача очилса) юборганда ҳар бир педагог учун мазкур платформада шахсий кабинет шаклланади.

Аттестация: сўровнома нима? Уни қаердан олиш мумкин?

Шахсий кабинетда педагогнинг шу ва бундан кейинги аттестация жараёнларига оид барча маълумотлар акс эттирилади. Шахсий кабинетга кириш мурожаат юборишда фойдаланилган телефон рақамига юборилган «логин ва парол» орқали амалга оширилади. Шахсий кабинетдаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадр масъул ҳисобланади. Шу сабабли, шахсий кабинетингиз «логин ва парол»ини бегона шахсларга, танишларингизга, ҳаттоки, таълим ташкилоти раҳбарларига ёки таълимни бошқарув органларига ходимларига ҳам бермасликни тавсия қиламиз.


Шахсий кабинетга кириш учун логин ва паролни тиклаш мумкинми?

 

Савол: Мен 2022 йилда аттестацияда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтганман ва менинг шахсий кабинетим бор. Аммо СМС келган логин ва паролим телефонимдан ўчиб кетибди. 2024 йил январь-июнь ойлари атттестациясида иштирок этиш учун мурожаат юбормоқчи бўлсам рўйҳатдан ўтганлигим таъкидланяпти. Бундай пайтда логин ва паролимни қандай топсам бўлади?

Жавоб: Логин ва паролни тиклаш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ва очиқ ойначаларни тўлдиринг 👉 pedkadr.tdi.uz/Pedagogue/resetPassword

Муҳим эслатма: Логин ва паролларни тиклаш учун уч мартагача имконият берилади. Ундан кейинги ҳолларда тизим администраторларига, яъни вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларидаги ишчи гуруҳларига ёки @pkatdi_bot орқали мурожаат юборишингиз керак бўлади.

d0b0d182d182d0b5d181d182d0b0d186d0b8d18f d181d19ed180d0bed0b2d0bdd0bed0bcd0b0 d0bdd0b8d0bcd0b0 d183d0bdd0b8 d29bd0b0d0b5d180d0b4d0b0 65f713f457739
d0b0d182d182d0b5d181d182d0b0d186d0b8d18f d181d19ed180d0bed0b2d0bdd0bed0bcd0b0 d0bdd0b8d0bcd0b0 d183d0bdd0b8 d29bd0b0d0b5d180d0b4d0b0 65f713f4d5eee
d0b0d182d182d0b5d181d182d0b0d186d0b8d18f d181d19ed180d0bed0b2d0bdd0bed0bcd0b0 d0bdd0b8d0bcd0b0 d183d0bdd0b8 d29bd0b0d0b5d180d0b4d0b0 65f713f551644

🔥257 марта кўрилди

Аттестация
Аттестация: сўровнома нима? Уни қаердан олиш мумкин?

Оставьте комментарий