Ўзбекистонга тўрт ойда қанча хорижлик ўқиш мақсадида келгани очиқланди

Ўзбекистонга тўрт ойда қанча хорижлик ўқиш мақсадида келгани очиқланди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь апрель ойларида 6,4 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг нафарга ёки 59,8 фоизга ошган. 2024 йилнинг январь апрель ойларида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Ҳиндистон — 2 090 нафар;

Туркманистон — 1 627 нафар;

Тожикистон — 758 нафар;

Қирғизистон — 317 нафар;

Жанубий Корея — 249 нафар;

Хитой — 242 нафар;

Покистон — 237 нафар;

Афғонистон — 132 нафар;

АҚШ — 118 нафар;

Қозоғистон — 102 нафар;

Бошқа давлатлар — 535 нафар.

Биласизми?
Ўзбекистонга тўрт ойда қанча хорижлик ўқиш мақсадида келгани очиқланди

Оставьте комментарий