Юрак хуружи ва инсультга олиб келадиган стрессдан қандай ҳимояланиш мумкин?

Юрак хуружи ва инсультга олиб келадиган стрессдан қандай ҳимояланиш мумкин?

Доимий ташвишланиш ва тушкун кайфиятда юриш сиз учун одатий ҳолатми? Эҳтимол, сиз кучли стрессни бошингиздан кечирмоқдасиз. Руҳий саломатлик жамғармаси томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, 2022 йилда одамларнинг 74 фоизи ўзларини ҳаддан ташқари босим остида ҳис қилган. Бу эса кўплаб хавфли касалликлар ривожланишига туртки бўлади.

Стресс инсульт ва юрак хуружи хавфини оширади

Биз стрессга ҳар қандай жойда дуч келишимиз мумкин: уйда, ишда, кўчада, транспортда… Қисқа муддатли стресс тез ўтиб кетади ва ундан кейин организм қайта тикланиб, одатий иш тартибига қайтади. Сурункали стресс бўлса кунлаб, ойлаб ҳатто йиллаб давом этиши ва бу вақтда кортизол гормони юқори даражага чиқиши, кишини сабабсиз қўрқув ва ваҳима босиши мумкин. Доимий ва узоқ вақт давом этган стресс организмда юрак ва қон томирлари касалликлари ривожланишига олиб келади.

Узоқ муддатли стресс жиддий соғлиқ муаммоларига, шу жумладан юрак хуружи ва инсультга олиб келиши мумкин. Кучли бўлган салбий ҳис-туйғулар сабабли ишлаб чиқилган кортизол гормони қон томирларининг торайиши ва мослашувчанлигини йўқотишига, қон босимининг ошишига олиб келади. Юрак уриши тезлашади ва томирлар атрофида мушак қатлами қалинлашади.

Қандай инсонлар хавф остида?

Қуйидаги тоифадаги шахсларда кардиологик касалликларга дучор бўлиш эҳтимоли юқоридир:

  • кекса одамларда;
  • миокард инфаркти, юрак томирлари касаллиги, транзиторлик ишемик хуруж (ёки инсульт), қандли диабет, гиперхолестеринемия;
  • ортиқча вазн ва зарарли одатларга эга беморлар;
  • генетик мойиллик (агар яқин қариндошларда юрак хуружи ёки қон томирлари билан боғлиқ касалликлар аниқланган бўлса).

Юракни стрессдан қандай ҳимоя қилиш керак?

Стрессга қарши курашиш учун:

  • соғлом турмуш тарзини олиб бориш;
  • тўғри овқатланишга риоя этиш ва зарарли одатлардан воз кечиш;
  • етарлича ухлаш ва мунтазам равишда машқ қилиш;
  • иш ва дам олиш режимига риоя қилиш;
  • нафас олиш машқлари, медитация ва йога каби тинчлантирувчи машқларни бажариш;
  • мунтазам тиббий кўрикдан ўтиш лозим.

Биласизми?
Юрак хуружи ва инсультга олиб келадиган стрессдан қандай ҳимояланиш мумкин?

Оставьте комментарий