Хитой янги сунъий йўлдошини коинотга олиб чиқди

Хитой янги сунъий йўлдошини коинотга олиб чиқди

Хитой 15 апрель куни Ерни масофадан зондлаш учун янги сунъий йўлдоши – Gaojing-301 ни коинотга учирди. Бу ҳақда Xinhua хабар берди.

Коинот кемаси орбитага Хитой шимоли-ғарбидаги Гоби чўлидаги Цзюцюань космодромидан Long March-2D ракета-ташувчиси воситасида олиб чиқилди. Бу Long March серияли ракеталарнинг 516-парвозидир.

SuperView сифатида ҳам танилган Gaojing серияли сунъий йўлдошлари жуда сезгир тижорий масофадан зондлаш коинот кемаси саналади. Оғирлиги тахминан 560 килограмм бўлиб, хизмат муддати камида саккиз йил.

Янги сунъий йўлдош рақамли қишлоқ хўжалиги, шаҳар инфратузилмасини моделлаштириш ва реал вақт режимида 3D моделлаштириш каби янги соҳалар, шунингдек, анъанавий соҳалар, жумладан, геодезия ва хариталаш, денгиз мониторинги, офатларнинг олдини олиш ва юмшатиш каби тижорий масофавий зондлаш хизматларини тақдим этади.

Хитой 27 март куни Ерни масофадан туриб зондлаш учун янги “Yunhai-3 02” сунъий йўлдошини коинотга учирди, бу табиий офатларни юқори аниқлик билан башорат қилиш ва уларнинг ҳалокатли оқибатларининг олдини олиш имконини беради, деб хабар беради korrespondent.net.

Хориж
Хитой янги сунъий йўлдошини коинотга олиб чиқди

Оставьте комментарий