Хакерлар юзга яқин мамлакатда «iPhone» фойдаланувчиларига ҳужум қилган

Хакерлар юзга яқин мамлакатда «iPhone» фойдаланувчиларига ҳужум қилган

Хакерлар жосуслик дастурлари ёрдамида мақсадли ҳужум қилишни бошлагани таъкидланмоқда.

92 мамлакатдаги «iPhone» фойдаланувчилари «Apple»м компаниясидан ҳакерлик ҳужумлари таҳдиди ҳақида билдиришнома олди.

Смартфон эгаларига юборилган билдиришномада айтилишича, «Apple» жосусларнинг мақсадли дастурий ҳужумини аниқлаган. Ҳужумчилар маълум смартфонларни масофадан туриб бузишга ҳаракат қилган. Ҳужумнинг мақсади тасодифий фойдаланувчилар эмас, балки уларнинг фаолиятига қараб маълум одамлар бўлган, деб таъкидламоқда «Apple».

Ҳиндистонлик фойдаланувчилар айнан шундай огоҳлантириш олгани аниқ. Бошқа давлатлар рўйхати ошкор этилмаган. Вазият ўзбекистонлик «Reuters» эгаларига ҳам таъсир кўрсатгани ҳақида маълумот йўқ.

«Apple» веб-сайтида қайд этилишига, 2021 йилдан буён 150 дан ортиқ мамлакат фойдаланувчилари шунга ўхшаш билдиришнома олган. Жосуслик дастурлари таҳдиди журналистлар, сиёсатчилар ва дипломатларга қаратилгани таъкидланмоқда. Ўз навбатида ҳужум кимлар ёки қайси давлат вакиллари томонидан уюштирилганига ойдинлик киритилмаган.

«Apple ҳужумлар ёки тегишли таҳдидлар ҳақида билдиришномаларни бирор бир аниқ тажовузкорлар ёки географик ҳудудлар билан боғламайди», деб таъкидламоқда компания.

«Apple» фойдаланувчиларни жосуслик ҳужуми ҳақида бир неча усул билан огоҳлантиришини қўшимча қилди. Билдиришнома электрон почта ва «iMessage» орқали юборилади ва «Apple ID» аккаунтга кирган пайтда саҳифанинг юқори қисмида ҳам кўрсатилади.

Қурилмаларни ҳимоя қилиш учун фойдаланувчилар қулфлаш режимини ёқиши мумкин. Шунингдек, мутахассислардан ёрдам сўраш тавсия этилади. Вазиятнинг олдини олиш учун тизимнинг максимал хавфсизлигини таъминлаш, мураккаб пароллар ва икки факторли аутентификациядан фойдаланиш, шу билан бирга «iOS» тизимини мунтазам янгилаб туриш керак.

Энг-энг
Хакерлар юзга яқин мамлакатда «iPhone» фойдаланувчиларига ҳужум қилган

Оставьте комментарий