Стресс саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин

Стресс саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин

АҚШнинг «Колд-Спринг-Харбор» лабораторияси олимлари ўтказган тадқиқот давомида эса стресс ва саратон касаллиги ўртасидаги боғлиқлик топилди.

Маълум бўлишича, стрессли вазиятларда организмда бир қатор гормонлар фаоллашуви кузатилади. Шулардан асосийси — адреналин. У туфайли юрак уриши тезлашиб, қон босими кўтарилади ва танада қўшимча энергия ҳосил бўлади.

Худди шундай руҳий ҳолат кортизол гормони ишлаб чиқарилишини ҳам фаоллаштиради. Оқибатда қон таркибида қанд миқдори меъёрдан ошади. Ўз навбатида, таҳдид йўқолиши билан гормонлар яна нормал ҳолатига қайтади.

Бироқ агар инсон доимо стресс остида ҳаёт кечирса ёки тез-тез депрессияга тушса, юқоридаги гормонлар барча органлар фаолиятига салбий таъсир кўрсата бошлайди ва бора-бора турли хавфли касалликларни қўзғатади.

Хусусан, АҚШ олимлари ўтказган тадқиқот давомида сурункали стресс саратон ҳужайраларини пайдо қилиши аниқланди. Яъни руҳий тушкун ҳолатимизда қон таркибидаги нейтрофиллар тананинг ўсимталарга мойиллигини оширувчи ёпишқоқ тузилмалар ҳосил қилади.

Олимлар хулосасига кўра, ушбу тадқиқот онкологик касалликларни даволашга доир янги усуллар ва самарали стратегик ёндашувларни ишлаб чиқишда қўл келиши мумкин, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Биласизми?
Стресс саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин

Оставьте комментарий