Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот

Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот

Сочлар тўкилиши витамин ва микроэлементлар етишмаслиги, дори воситаларининг ножўя таъсири, гормонал ва инфекцион касалликлар, стресс, ирсият, нотўғри парвариш туфайли юзага келади. Бироқ сочлар сийраклашувининг энг кенг тарқалган сабаби нотўғри овқатланишдир.

Сочлар кератин моддаси ва оқсилдан иборат бўлиб, тартибсиз овқатланиш уларнинг тўкилишига ва жилосини йўқотишига сабаб бўлади. Чунки соч толалари организмдаги муҳим фаолиятни бажарадиган орган эмас. Микроэлементлар етишмаса, инсон танаси муҳим органларга керакли витаминларни етказишга ҳаракат қилади. Етарли озуқа олмаган соч ва тишлар бунинг натижасида мўртлашади.

Хўш, қайси маҳсулотлар сочлар тўкилишини қисқа муддатда тўхтатади?

Қизил гўшт (мол, қўй гўшти)

Аёллар ҳайз туфайли темир моддасининг маълум қисмини йўқотади. Унинг ўрни темирга бой маҳсулотлар билан тўлдирилмаса гастрит, темир танқислиги анемияси келиб чиқади, гемоглобин даражаси пасаяди.

Бу касалликлар қон айланиши бузади, шунинг учун соч фолликулалари керакли озиқ моддаларни олмайди ва илдизлари муддатидан аввал нобуд бўлади. Репродуктив ёшдаги аёллар темирга бой маҳсулот — қизил гўштни ҳафтасига 2-3 марта истеъмол қилишлари керак.

Бедана тухуми

Оқсил ва темир моддасига бой бедана тухумида товуқникидан кўпроқ микроэлементлар мавжуд. Ундаги омега-3 ва E витамини ёғлар алмашинуви учун зарурдир.

Творог

Оқсил ва калцийнинг ажойиб манбайи бўлган творог сочларнинг мустаҳкам ва соғлом ўсишига ёрдам беради. Кунига 100-150 грамм творог истеъмол қилиб юрсангиз бир неча ойда сочларингиз майинроқ ва эластик бўлганини сезасиз.

Анор

Шикастланган сочларни тиклаш учун анор ва унинг шарбатини таомномага киритиш кифоя. Шифокорлар кунига 250 граммгача анор ва 300 мл гача унинг шарбатини ичишни тавсия қилади.

Анор таркибида тиш эмалини емирадиган кислоталар мавжуд. Тишларга зарар етмаслиги учун шарбатни найча орқали ичиш, сўнгра оғизни илиқ сувда чайиш лозим.

Зиғир уруғи

Цинк, омега-3 ва мис манбайи бўлган зиғир уруғи сочларнинг эрта оқаришининг олдини олади, аёлларнинг гормонал ҳолатини яхшилайди, умрни узайтиради. Зиғир уруғи майдаланган ва хом ҳолатда истеъмол қилинади.

Қизил сабзи

Сабзидаги каротеноидлар ултрабинафша нурларидан табиий ҳимояни яратади, терининг ҳолатини яхшилайди, сочларга табиий жило беради. Қизил сабзили ниқоб қуруқ сочларни намлантиради. Сабзи илдизида C ва E витаминлари сочларнинг тезроқ ўсишига фойда беради.

Жигар

Жигар B12, биотин ва B гуруҳидаги бошқа витаминларга бой бўлиб, ҳужайралар метаболизмида фаол иштирок этади. Жигар қуруқ ва синувчан сочларни даволашда кенг қўлланилади.

Зайтун ёғи

2 ош қошиқ зайтун ёғи бир ой ичида сочларингиз ҳолатини сезиларли даражада яхшилайди. Зайтунни турли салатлар ва бўтқалар билан бирга истеъмол қилиш мумкин.

Биласизми?
Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот

Оставьте комментарий