Самарқандда Япония ва Туркия ҳамкорлигида 300 млн долларлик тиббиёт маркази қурилади

Самарқандда Япония ва Туркия ҳамкорлигида 300 млн долларлик тиббиёт маркази қурилади

ССВ Япония ва Туркия ҳамкорлигида Самарқандда қиймати 300 миллион долларлик кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилишини маълум қилди.

Хабар берилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигида Япония ва Туркия делегациялари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров, Япониянинг Sojitz корпорацияси бош ижрочи директори Масаёши Фужимото, Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIS) президенти Тадаши Майеда, Туркиянинг Rönesans International компанияси бош директори Каан Кемал Экерменлар иштирок этди.

Учрашувда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Япониянинг Sojitz корпорацияси ва Туркиянинг Rönesans International компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Унга кўра, Самарқанд вилояти аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида Самарқанд шаҳрида 800 ўринли кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш бўйича қиймати 300 миллион доллар бўлган лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Мазкур клиникани қуриш ишлари 2025 йилда бошланиши режалаштирилган.

Шунингдек, томонлар кейинчалик лойиҳа доирасида ушбу клиника негизида биргаликда тиббий кадрлар тайёрлашга ҳам келишиб олди.

Саломатлик
Самарқандда Япония ва Туркия ҳамкорлигида 300 млн долларлик тиббиёт маркази қурилади

Оставьте комментарий