Музли қаҳва ҳақида сиз билмаган 6 та факт

Музли қаҳва ҳақида сиз билмаган 6 та факт

Сўнгги йилларда кофеинли совуқ ичимликлар трендга айланди. Улар ҳозирда нафақат қаҳвахоналарда, балки супермаркетларда алюмин банкалар ичида сотилмоқда. Мақолада музли қаҳва қандай тайёрланиши ва унинг одатий қаҳвадан фарқларини билиб оламиз.

Coffee cold brew ўзи нима?

Инглиз тилидан cold brew сўзма-сўз совуқ дамлама деб таржима қилинади. У совитилган ёки музли қаҳванинг муқобили сифатида ихтиро қилинган. Оддий қаҳва совиб қолганда ёки муз қўшилганда ўзгача таъм ва ҳидини йўқотади. Колд брю эса совуқ сувда махсус усулда узоқ вақт (8 соатдан 24 соатгача) пишириладиган қаҳвадир.

Музли қаҳва ва совитилган қаҳванинг таъми фарқ қиладими?

Албатта. Қаҳванинг таъми ва хушбўйлигига кўплаб омиллар таъсир қилади: унинг сифати, тури, пишириш вақти, қаҳва бўлакларини қовуриш усули ва ҳатто сув сифатига ҳам боғлиқ. Музли қаҳва, айниқса, пиширилган ҳарорат, вақт ва усули билан таъми ўзгаради. Шунингдек, бундай ичимлик нордон ва аччиқ бўлмаслиги билан одатий қаҳвадан фарқ қилади.

Совитилган ва музлатилган қаҳвада қанча миқдорда кофеин мавжуд?

Қаҳва машинасида тайёрланган ичимлик муз қўшилганда иссиқ қаҳвадан фарқ қилмайди. Бу ҳолатда кофеин миқдори ўзгармайди. Музли қаҳвада эса аксинча, кофеин даражаси юқорироқ бўлиши мумкин. Шунга қарамай, бари тури, қовурилиш усули ва миқдорига боғлиқ.

Қайси қаҳва фойдалироқ: музли ёки иссиқ қаҳва?

Музли қаҳванинг озуқавий хусусиятлари ҳали ҳам яхши ўрганилмаган, аммо улар кўп жиҳатдан иссиқ қаҳвага ўхшашлиги шубҳасиз. Музли қаҳва фақат биргина хоссаси билан фойдалироқ: унда кислоталилик камроқ бўлади, шунинг учун овқат ҳазм қилиш тизимига зарар келтирмайди.

Музли қаҳва ҳароратидан ташқари яна нимаси билан фарқ қилади?

Колд брю қаҳва доналарини 12 соатга ивитиб қўйиш усули билан тайёрланади ва тайёр бўлган аралашмани филтрдан ўтказиб, кейин истеъмол қилинади. Музли қаҳва махсус кофе машиналарида ҳам осонлик билан тайёрланади. Бундай таъм ва хушбўйлиги кам бўлса-да, узоқ вақт музлаткичда сақланиши мумкин.

Қаҳвани совитиш учун муздан ташқари нимадан фойдаланиш мумкин?

Одатда совуқ қаҳвага сут, ширин сироплар ёки бошқа таъм берувчилар қўшилади. Бугунги кунда эспрессо тоник (эспрессога тоник ва муз қўшилади) ёки нитро кофе (азот билан тўйинган совуқ қаҳва) каби ичимликлар оммалашиб бормоқда.

Энг-энг
Музли қаҳва ҳақида сиз билмаган 6 та факт

Оставьте комментарий