ЖССТ яна бир бор дунё ҳамжамияти эътиборини ортиқча вазн саломатлик учун зарар эканлигига қаратди

ЖССТ яна бир бор дунё ҳамжамияти эътиборини ортиқча вазн саломатлик учун зарар эканлигига қаратди

Семириш — мураккаб сурункали касаллик бўлиб, танада ёғ тўқималарининг ортиқча тўпланиши саломатликка салбий таъсир кўрсатади. Натижада 2-тур қандли диабет ва юрак-қон томир касалликлари хавфи ортиб, таянч-ҳаракат аппарати ҳамда репродуктив функция учун салбий оқибатлар келиб чиқади.

🔬 Шунингдек, семириш сабабли саратоннинг айрим турлари ривожланиш хавфи ортиб, бу — ҳаёт сифати, уйқу ва ҳаракатчанликка таъсир қилади.

📊 Ортиқча вазн ва семириш ҳақида фактлар
2022 йилда дунё бўйлаб ҳар саккиз кишидан бири семиришдан азият чеккан. 1990 йилдан бери катталар орасида семириш даражаси икки баравардан кўпроққа, ўсмирлар орасида эса тўрт баробар ошди. 2022 йилда 2,5 миллиард (бу катта ёшли аҳолининг 43 фоизи дегани) катталар, 5 ёшгача бўлган 37 миллион бола ортиқча вазнга эга эди.

📌 Семириш сабаблари
Ортиқча вазн ва семизлик энергия истеъмоли (овқатланиш) ва унинг сарфи (жисмоний фаоллик) ўртасидаги номутаносиблик натижасида келиб чиқади.

💊 Аксарият ҳолларда семириш кўп омилли касаллик бўлиб, у экологик, психо-ижтимоий сабаблар ва ирсий мойиллик туфайли юзага келади. Қолаверса, у баъзи дори-дармонларни қабул қилиш, айрим хасталиклар мавжудлиги, ҳаракатнинг пасайиши, тиббий муолажалар, моноген касаллик/генетик синдром туфайли пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, тўғри овқатланмаслик, жисмоний ҳаракатнинг чекланганлиги ҳам семириш эҳтимолини оширади.

🩺 Саломатликка таъсири
ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда меъёрдан юқори тана вазни индекси юрак-қон томир касалликлари, диабет, саратон, неврологик хасталиклар, сурункали респиратор ва овқат ҳазм қилиш тизими касалликларидан дунёда 5 миллион ўлим ҳолатига олиб келган.

👫 Болалик ва ўсмирлик давридаги ортиқча вазн соғлиққа катта зарар келтиради: 2-тур диабет ва юрак-қон томир касалликлари каби турли юқумли бўлмаган хасталиклар хавфининг ортиши ва эрта ривожланишига олиб келиши мумкин. Болаликдан семириш инсоннинг катта ёшда ҳам ортиқча вазнга мойиллигини оширади.

‼️ Профилактик чоралар
Семириш хавфини камайтиришга боланинг она қорнидаги давридан илк йилларигача профилактика чораларини кўриш орқали эришиш мумкин.

Масалан:
🔹ҳомиладорлик даврида вазн йиғиш нормасига амал қилиш;
🔹болани 6 ойгача фақат она сути билан озиқлантириш ва бу жараённи имкон қадар 2 ёш ёки ундан кўпроққа чўзиш;
🔹фарзандни соғлом овқатланишга, жисмоний фаолликка, яхши ухлашга одатлантириш;
🔹телевизор олдида ўтказиладиган вақтни чеклаш;
🔹таркибида шакар бўлган, юқори калорияли маҳсулотлар истеъмолини камайтириш. (https://telegra.ph/file/226a06048acb26df59212.png)

Ҳодисалар
ЖССТ яна бир бор дунё ҳамжамияти эътиборини ортиқча вазн саломатлик учун зарар эканлигига қаратди

Оставьте комментарий